Водий туризмининг жадал ривожланаётган ҳудуди – Наманганда кейинги йилларда халқаро даражадаги тадбирлар ўтказилмоқдаки, бу юртимизга сайёҳларни жалб этишда муҳим омил бўлмоқда.

Баҳор ва ёзги дамларда гуллар ифоридан баҳраманд бўлган манзиллардан бири Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик парки фусункор куз фаслида яна бир нуфузли анжуман – IV халқаро асал фестивалига мезбонлик қилди.

Экологик тоза ва хуштаъм маҳсулотнинг дунёвий тарғиботига айланган Халқаро асал фестивалининг навбатдаги тадбирларида мамлакатимизнинг аксар ҳудудлари ҳамда қўшни Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Туркия давлатларидан келган икки юзга яқин асаларичилар 100дан ортиқ павильонларда иштирок этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Республика Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ҳамкорлигида уюштирилган мазкур фестиваль дастури ранг-баранг бўлиб, унда асал савдо кўргазмалари, турли семинар ва музокаралар, ош чемпионати  мусобақаси, миллий либослар намойиши, санъат усталари ижросидаги концерт ва кулгу кечаси, рассомларнинг рангтасвир кўргазмаси, ҳунармандлар ярмаркаси ўрин олган.

Мазкур тадбирлар соҳада инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда саноатлаштириш, халқаро тажриба алмашув платформасини яратиш, мавжуд муаммолар ечимини топишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Эътироф этиш жоизки, тўрт фасл мужассам, иқлими мукаммал жаннатмонанд юртимизда асал етиштиришнинг истиқболи беқиёс. Гуллар юрти – Наманганда ҳам асаларилар учун битмас-туганмас, хилма-хил нектар манбаси бор. Шу нуқтаи-назардан ушбу Халқаро асал фестивалида Ўзбекистонда ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатларда етиштирилган асал маҳсулотларининг ноёб кўргазмаси барчага манзур бўлмоқда. Фестиваль, айниқса, соҳа вакилларига асал етиштириш баробарида асаларичилик ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлашдек илму ҳунар уйғунлашган ўзига хос мактаб, ҳамкорлик майдони сифатида муҳим роль ўйнайди.

Қувонарлиси шундаки, Наманганда асал етиштириш борасида республикада ўзига хос тажриба мактаби шаклланган. Кейинги йилларда вилоятда истеъмол бозорини экологик жиҳатдан тоза озиқ-овқат маҳсулоти билан тўлдиришда ўз ўрнига эга бўлган қишлоқ хўжалигининг бу тармоғи жадал ривожланиб бормоқда. Ҳозир вилоятда соҳанинг 4 минг 600га яқин меҳнатсеварлари 348 минг асалари уясини парваришламоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида асаларичилар томонидан 4 минг 500 тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди. Таҳлилларга кўра, вилоятда асал етиштириш кўрсаткичи йилига 10-12 фоизга ошиб бормоқда. Мамлакатимизда асал экспорти 3,3 миллион долларни ташкил этган бўлса, шунинг 30 фоизи наманганликлар ҳиссасига тўғри келади.

[gallery-25929]

Фестивалда расмий таклиф этилган меҳмонлар қаторида Хитой Халқ Республикасидан бир гуруҳ асаларичилар биринчи маротаба иштирок этмоқдалар. Улар ўзлари табиий йўл билан етиштирган турфа хил бол маҳсулотлари билан қатнашиш асносида Ўзбекистонда асаларичилик тармоғининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари мавзуидаги семинарда халқаро экспертлар сифатида иштирок этдилар. Қолаверса, маҳаллий асаларичилик маҳсулотларини Чин ўлкаси бозорига олиб кириш, экспорт салмоғини ошириш борасида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги бизнес учрашуви ҳам ғоят манфаатли тарзда ўтди.

--Наманганда халқаро гуллар фестивали ўтказилишидан яхши хабардормиз. Асал байрами ҳам ташкил этилгани эса айни шунга ҳамоҳанг бўлибди. Боиси, гул ва асал бир-бирига чамбарчас боғлиқ,--дейди Хитойнинг Пекин шаҳридан келган асаларичилик бўйича профессор Сужинг Динг. – Лекин шуни айтиш керакки, фестивалнинг савияси ва даражасини ошириш, асаларичилик тармоғини ривожлантириш, асал етиштирувчиларга замонавий технологияларни татбиқ этишда муаммолар борлигини кўзимиз билан кўрдик. Бу борада биз наманганлик ҳамкасбларимизни ўзаро ҳамкорликда ишлашга таклиф этдик. Асаларичиликка ихтисослаштирилган фабрикамизда ўзимиз асалариларни парваришлаймиз, олинадиган маҳсулотни табиий ҳолича ихчам идишларга қадоқлаб, асосий қисмини экспортга чиқарамиз. Ишда илмга асосланганмиз, уни халқаро фестивал иштирокчиларига оммалаштирмоқчимиз.

Умуман олганда, 2 минг 500га яқин хорижий, 10 мингдан ортиқ маҳаллий туристлар ташрифи кутилаётган Асал фестивали ҳар жиҳатдан мазмунли маданий, илмий-амалий тадбирлар, кўнгилочар томошалар ва муҳими, ўзаро манфаатли келишувларга бой бўлади. Асосийси, одамлар бири-биридан ажойиб кўргазмаларда асалнинг ўзига хос хусусиятларини ҳис этган ҳолда, чиройли идишларга қадоқланган шифобахш неъматни харид қилмоқда.

Асал байрами кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Тадбир очилишида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро асал фестивалининг нуфузи ва қамрови ортмоқда