Сессия ишида вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги бўлинмалари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, видеоконференцалоқа тарзда шаҳар ва туман ҳокимлари ва масъуллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди.
Сессияда дастлаб ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлари бажарилишининг ҳолати, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш борасида вилоят солиқ бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди. Маърузачи дастлаб сектор фаолияти бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, ҳудудий солиқ инспекцияларига бириктирилган секторларда, сектор раҳбарлари ва “еттилик”нинг асосий мақсади кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, маҳаллада тадбиркорликни кенгайтириш орқали уларни ишга жойлаштириш, солиқ базасини кўпайтириб, даромад манбаини яратишда тегишли графиклар тасдиқлаб, жойлардаги ҳар бир 4-сектор раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгиланган.
Вилоятнинг 4-секторида жами 126 та маҳалла фуқаролар йиғини 97 минг 213 та хонадон, 119 минг 217 та оила ҳамда 479 минг 748 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудий солиқ хизмати органлари раҳбарларига бириктирилган секторларда “Ёшлар дафтари” бўйича 5 минг 240 нафар ёшлар дафтарга киритилиб, 4 минг 112 нафари турли йўналишларда кўрсатилган ёрдамлар натижасида дафтардан чиқарилган.
[gallery-14889]
“Темир дафтар”га мавсум бошидан сектор раҳбарларининг тавсиясига асосан жами 9 703 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар киритилган бўлиб, бугунги кунда 9 316 та оилага турли йўналишдаги ёрдамлар ва доимий даромад манбаига эга қилиб, дафтардан чиқарилиши таъминланган.
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” шиори асосида 4-секторларда инвестиция ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 98 та қиймати 487,6 миллиард сўмлик лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 735 та янги иш ўрни яратилган.
Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (суратлар), ЎзА мухбирлари