Пойтахтимиздаги “Чинобод плаза” сиҳатгоҳида 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан кўп йиллардан бери мамлакат касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилиб, бугун ҳам ёш авлод камолотига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа фахрийлари билан учрашув ҳамда касаба уюшмалари тизимида ўтказилаётган турли ижтимоий лойиҳалар ва танловлар ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, унинг ҳудудий кенгашлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари,  соҳа тасарруфидаги ташкилотлар мутасаддилари, юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган соҳа фахрийлари, Федерация томонидан ўтказилган бир қатор танловларнинг ғолиблари иштирок этди.  

Тадбир аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов иштирокчиларни байрам билан табриклади.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таъсис этилган 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни наинки соҳа вакилларининг, балки бутун халқимизнинг ўзига хос унутилмас катта байрамига айланди. Зеро, инсон манфаатларини ҳимоялаш, унинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг бош мақсад-муддаоларидан бирига айлангани эътиборга молик.  

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказган учрашуви том маънода тарихий воқелик бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан касаба уюшмаларининг  корхона ва ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқларни ҳимоялаш борасидаги жонбозлиги алоҳида эътироф этилиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича кўплаб илғор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.  

Дарҳақиқат, бугун юртимизда кечаётган шиддатли ўзгаришларда касаба уюшмалари Федерацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқот тамойиллари асосида меҳнат аҳлининг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳоли турмуш фарвонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Бунга охирги 8 йил давомида давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида уч томонлама шаклдаги ижтимоий шерикликнинг юқори босқичга кўтарилгани ҳам ёрқин далилдир.  

Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуни қабул қилинди. Президентимиз ташаббуси билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Федерация тизимида Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди. Шунингдек, Малака ошириш институти, Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи музейи, Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси, Болаларни дам олдириш ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаменти тузилди. Тизимда мавжуд болалар оромгоҳларининг сони 18 тадан 107 тага етказилди. Сиҳатгоҳлар сони 2016 йилга нисбатан икки баробар ортди. Жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган “Касаба уюшмалари сув спорти саройи” фойдаланишга топширилди. Касаба уюшмалари аъзолари таркиби эса 8 миллион нафар ишчи-ходимдан ошди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ушбу юбилей санани тантанали нишонлаш, соҳа фаолларини маънавий рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 120 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.  

Бугунги кунда юртимизда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали тизимларини жорий этиш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Тантанали тадбирда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган, унинг тарихида ўзига хос ўрин тутган бир гуруҳ фидойи фахрий ҳамюртларимизга “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.  

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, касаба уюшмаларининг нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз ва халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лауреати”  мукофотининг 2025 йилги соҳиблари тантанали тарзда тақдирланди.  

Шу билан бирга, Ватан тараққиёти ва халқимизнинг турмуш фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткашларнинг  ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ ҳамюртларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром” нишони билан тақдирланди.  

Қолаверса, турли касб ва соҳалар бўйича жонбозлик кўрсатаётган ҳамюртларимиз 23 та номинация бўйича тақдирланди. Айни пайтда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан ташкил этилган республика кўрик-танлови ҳамда электр энергияси ва ёқилғи -энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши касаба уюшма ташкилоти танлови, “Касаба ишончи” танлови ва бошқа кўплаб маърифий-ижодий лойиҳаларнинг ғолиб ва совриндорлари ҳам мукофотланди.

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳалол меҳнатнинг муносиб эътирофи