Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳакамлик судлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида ундаги айрим нормалар юзасидан депутатлар томонидан бир қатор таклифлар берилган эди. Ушбу таклифлар масъул қўмита ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан чуқур таҳлил қилиниб, улар асосида лойиҳа матни такомилига етказилди. Хусусан, доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судининг таркибида 5 нафар ҳакамлик суди бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб келгусида ҳакамлик судини ташкил этишда муаммолар келтириб чиқариши, айниқса, узоқ ҳудудлардаги ҳакамлик судларига 5 нафар ҳакам тўплашда қийинчилик туғилиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, қўмита томонидан судьялар сони 5 нафардан 3 нафарга қисқартирилди. Улар ҳар уч йилда малака ошириши лозимлиги белгиланмоқда.  

Қонун лойиҳасида давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Ҳакамлик судлари томонидан ер билан боғлиқ, бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда бюджетдан пул ундириш билан боғлиқ низолар ҳал этилмаслиги назарда тутиляпти.  

Шу билан бирга, эндиликда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилиши ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилмоқда.

Муҳокамаларда қонун лойиҳасидаги нормалар ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, малакали ҳакамлик судялари корпусининг шаклланишига хизмат қилиши қайд этилиб, лойиҳа учинчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳакамлик суди судялари сони 3 нафар этиб белгиланади