Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гвинеяда 40 та сиёсий партия фаолияти тугатилди

Гвинея ҳукумати мамлакатдаги 40 та сиёсий партия фаолиятини расман тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мамлакат Ҳудудий бошқарув ва марказлаштириш вазирлиги қарорига мувофиқ, партиялар марказий ва маҳаллий идоралари ёпилади, шунингдек, мазкур бирлашмалар рамзи, қисқартмаси ва бошқа белгиларидан фойдаланиш тақиқланади.

Вазирлик қарорига кўра, мазкур партиялар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мажбуриятини бажармаган. Бироқ фаолияти тугатилган бир қатор сиёсий партиялар бу айбловларни рад этиб, барча талабларни бажарганини билдирмоқда.

Табиий ресурслар, жумладан боксит ва темир рудаси захирасига бой бўлган ўлкада парламент сайлови шу йил май ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Д.Ҳакимов, ЎзА