Наманган давлат университетида “Ғурумсарой анъанавий кулолчилик мактаби қадимий анъаналарини қайта тиклаш ва бадиий кулолчилик таълим йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли анжуманнинг асосий мақсади юртимиздаги анъанавий амалий ва қадимий санъат мактабларини чуқур илмий асосда ўрганиш, уларни замонавий таълим услублари билан уйғунлаштириш, илғор халқаро тажриба билан ўзаро алмашинувни кучайтиришдир. 

Хусусан, Наманган вилояти Поп туманининг Ғурумсарой кулолчилик мактаби сингари тарихий санъат ўчоқларининг ҳозирги таълим тизимига татбиқ этилиши, у орқали эстетик тарбия ва миллий қадриятлар узвийлигининг таъминланиши бугунги кунда долзарб масалага айланган. 

Конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва Бадиий академиянинг етук олимлари, юртимиздаги бир қатор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди. 

Шунингдек, тадбир халқаро мақомда ўтказилган бўлиб, унга Қирғиз Республикаси, АҚШ, Словакия, Германия, Россия, Жанубий Корея, Туркия каби давлатлардан таниқли санъатшунослар, педагог олимлар, маданиятшунослар ҳам қўшилди. Уларнинг бир қисми Наманганга ташриф буюриб қатнашган бўлса, кўпчилик хорижлик меҳмонлар онлайн тарзда кузатувда бўлди. Бу рақамли воситалар орқали халқаро илмий ҳамкорликнинг янги даражага чиққанидан далолат беради. 

Тадбир доирасида тасвирий санъат таълимида анъанавий ва замонавий ёндашувларнинг интеграцияси, амалий санъат, бадиий кулолчиликни ўқитишдаги замонавий методикалар ва муаммолар, мусиқа санъати ва унинг ўқитилишида инновацион ёндашувлар, профессионал санъат таълими тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг ижодий ечимлари сингари долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Маърузачилар томонидан халқ санъати мероси асосида санъат таълимини қайта кўриб чиқиш, ўқув дастурларини бойитиш ва амалиётга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш борасидаги таклифлар илгари сурилди. Мазкур халқаро анжуман Ғурумсарой кулолчилик мактаби каби тарихий маданий марказларни илмий асосда тиклаш, уларни замонавий санъат таълимига уйғунлаштириш ва шу йўл билан миллий меросимизни танитиш йўлида муҳим қадам бўлди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғурумсарой кулолчилик мактаби дунё нигоҳида