ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда ўтказилаётган Халқаро «Гуллар фестивали» 8 июнь ҳолатига кўра, 5 миллион 773 минг 554 нафар меҳмонни ўз бағрига олди. Улардан 524 минг 327 нафари хорижий давлатлардан, 2 миллион 831 минг 12 нафари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, 2 миллион 418 минг 215 нафари эса вилоятнинг ўзидан ташриф буюрган.
[gallery-23813]
Фестиваль доирасида шаҳар маркази ва боғлар гулларга тўлиб, юзлаб гул композициялари, миллий ва замонавий флористика намойишлари, ҳунармандлар кўргазмалари ҳамда турли маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Фестиваль 29 июнга қадар давом этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА