ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 25 майдан старт оладиган 64-Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик доирасида Наманган шаҳридаги Ислом Каримов кўчаси ҳамда “Афсоналар боғи” тематик паркида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ва дизайн лойиҳалари билан танишди.
Вилоят раҳбари ҳудудда гулзорлар ташкил этиш, ландшафт дизайнини такомиллаштириш, замонавий ёритиш тизимларини ўрнатиш ҳамда фестиваль меҳмонларига қулайликлар яратиш масалаларига эътибор қаратди.
[gallery-23309]
Фестиваль доирасида миллий ва замонавий услуб уйғунлигида безатилган кўргазмалар, бадиий композициялар ва турли маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА