Вилоятнинг Қарши шаҳрида фаолият юритаётган “Дармон фарм” хусусий корхонаси савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўнлаб лойиҳаларни амалга оширган йирик субъектлардан бири саналади.

Жорий йилда корхона жамоаси яна бир янги лойиҳани амалиётга татбиқ этди. Яъни гулкарам барглари махсус технология ёрдамида ярим димланиб, сўнг экспортга йўналтирилмоқда.

– Ўтган йиллар давомида хориж технологияси асосида бир неча турдаги табиий мева-шарбатлари ва болалар учун табиий бўтқа маҳсулотларини ишлаб чиқариб, хорижга экспорт қилишни йўлга қўйганмиз, – дейди корхона иш юритувчиси Анзур Нормуродов. – Жорий йилда ўзимизда етиштириладиган гулкарам ва салат баргини ҳам экспорт қилиш ҳақида ўйлаб қолдик. Боиси ушбу маҳсулотларга хорижда талаб юқори. Аммо уни асл ҳолича сақлаш ва етказиб бериш борасида муаммолар мавжуд. Шунинг учун хорижлик ҳамкорлар билан маслаҳатлашиб, гулкарамни ярим димланган ва музлатилган ҳолда экспорт қилишни йўлга қўйдик. Айни пайтда мамлакатимиздаги етиштирувчилардан ушбу маҳсулотни харид қилиб, уни ярим қайта ишланган ҳолида хорижга юбораяпмиз. Мақсадимиз, эндиликда ушбу йўналишдаги фаолиятни ҳам янада кенгайтириб, экспорт ҳажмини оширишдир.

Деҳқон ва фермер хўжаликларидан шартнома асосида қабул қилинган гулкарамни саралаш ишлари корхона омборхонасида бажарилади ва қайта ишлаш цехига ўтказилади. Бу ерда хомашё махсус технология ёрдамида ювилиб, яна бир бор сараланади. Сўнг тайёр хомашё димлаш цехига ўтказилади. Маҳсулот буғ қозонда белгиланган ҳарорат остида қиздирилиб, кейин совутиш омборига юборилади.

Айтиш жоиз, сўнгги йилларда мазкур корхона томонидан Яккабоғ туманида жами 5 минг тонналик сиғимга эга бир нечта совуткичли омборхоналар ишга туширилди. 3 минг 500 тонналик сиғимга эга омборхонанинг вакуумли шароити мева-сабзавотни 24 ойгача ҳеч қандай ўзгаришларсиз сақлаш имконини берса, 1 минг 500 тонналик сиғимлар маҳсулотни ҳар доим бир хил ҳарорат остида ушлаб туришга мўлжалланган. Ярим димланган гулкарам ҳам белгиланган вақт давомида ушбу совуткичли сиғимларда сақланиб, тўлиқ музлаганидан сўнг экспортга йўналтирилади. Айни пайтда ушбу маҳсулотга Россия ва бошқа МДҲ давлатларида талаб юқори.

Маълумот ўрнида, “Дармон фарм” хусусий корхонаси 2017 йилда Яккабоғ туманида қиймати қарийб 300 минг еврога тенг, бир неча турдаги мева-сабзавотни қайта ишлаш учун мўлжалланган замонавий технологияларни харид қилиб, ишлаб чиқариш йўналишидаги фаолиятини ҳам бошлаган. Ўтган йили эса корхона томонидан 1 миллион 250 минг евро эвазига Италия ва Украинадан мева-сабзавот маҳсулотларидан, болалар учун табиий бўтқа тайёрлаш имконини берадиган яна бир технология олиб келиниб, ишга туширилди.

Бундан ташқари ўтган йиллар ичида корхона интенсив боғ барпо этиш, сабзавот, полиз маҳсулотларини етиштириш, замонавий совуткичли тизимларни ишга тушириш билан боғлиқ яна бир қатор ташаббусларни амалга оширдики, бу корхонанинг иқтисодий юксалиши билан бир қаторда, қўшимча иш ўринлари яратилиши, ҳудудда ишлаб чиқариш салмоғи ортиши, экспортбоп маҳсулотлар тури кўпайишига хизмат қилмоқда.

Ў.Баротов, Ж.Норқобилов(сурат), ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулкарам барги Қашқадарёдан узоқ хорижга етиб борди