Гулистон шаҳрида яшовчи маҳоратли ҳунарманд Раъно Азимбоева нафақат Сирдарё вилоятида, балки Ҳиндистоннинг Дехрадун ва Курукшетра шаҳарларида ҳам қўлигул заргар сифатида танилган. Унинг миллий услубда яратган заргарлик буюмлари халқаро кўргазмаларда ҳам катта эътирофга сазовор бўлмоқда.

Раъно Азимбоева Гулистон шаҳрининг Улуғобод маҳалласидан. Ҳунарга бўлган муҳаббати уни дастлаб чеварчилик, кейин эса заргарлик соҳасига бўлган қизиқиши  ортишига сабаб бўлди. У миллий анъаналаримизда муҳим ўрин тутувчи зеб-зийнат буюмларини яратишни болалигидан орзу қилган.

– Халқимизда “Агар дунёда битта аёл бўлса ҳам, заргарга иш топилади” деган гап бор. Бу бежиз эмас. Бувим ва аммаларимдан қолган тиллақош, тумор, зираклар менга илҳом манбаи бўлди. Илк бор мунчоқлардан бошлаганман. Кейинчалик эса ҳақиқий заргарлик буюмларини яратдим. Уларни аввал оила аъзолари, қўни-қўшнилар маъқуллаган бўлса, бугун бутун шаҳар таниб улгурди, – дейди Раъно Азимбоева биз билан бўлган суҳбатда.

Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан ҳунармандчиликка катта эътибор қаратилмоқда. Имтиёз ва имкониятлар туфайли Раъно Азимбоеванинг фаолияти ҳам янги босқичга кўтарилди. У турли республика ва халқаро кўргазмаларда ўз ишлари билан иштирок этиб, катта эътибор қозонди.

Заргарлик фаолиятини Сирдарё, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳунармандчилик фестивалларида намоён этган Раъно Азимбоева 2019 йили Ҳиндистоннинг Дехрадун шаҳрида ўтказилган миллий ҳунармандчилик кўргазмасида ҳам иштирок этди.

– Яқинда Ҳиндистондаги «Surajkund International Crafts Mela» – 38-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бориб келдим. Бу ерда дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатларидан келган ҳунармандлар қатнашди. Ўзбекистон павильонидаги ҳунармандларимиз томонидан яратилган миллий заргарлик буюмлари барчада катта қизиқиш уйғотди. Мен ҳам шогирдларим билан ушбу тадбирда иштирок этиб, халқаро шартномалар тузишга эришдим, – дейди у.

Унинг ишларига ҳинд ва бошқа хорижлик харидорлар томонидан буюртмалар берилмоқда. Бу эса заргаримиз ясаган буюмлар нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорда ҳам харидоргир бўлаётганини кўрсатади.

Айни пайтда Раъно Азимбоева шогирдлар тарбиялаб, уларга ҳунарининг сирларини ўргатмоқда. Ҳатто шогирдларининг айримлари ҳозир ўз бизнесларини йўлга қўйган. Унинг фарзандлари – Лазиза ва Азамат бошқа касб эгалари бўлишига қарамай, бўш вақтларида оналарига ёрдам беришади.

Хомашё – феруза, ёқут, ақиқ, александрия каби тошлар Ҳиндистондан келтирилса, қолган материаллар  маҳаллий. Ҳозир у Ҳиндистонга ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйган, бу эса оила даромадини ошириш билан бирга, ўз фаолиятини янада кенгайтиришга замин яратмоқда.

[gallery-22996]

Яқин йилларда Европадаги халқаро кўргазмаларда ҳам иштирок этиш ва ўзбек миллий заргарлик санъатини жаҳонга кенг танитиш Раъно Азимбоеванинг орзусидир.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонлик ҳунарманднинг ишлари хорижда ҳам эътироф этилмоқда