Гулистонда жойлашган «Алпомиш» спорт саройида таэквондо (WТ) бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси давом этмоқда. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 1300 нафарга яқин йигит ва қизлар ўзаро рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг илк кунида Азизбек Тоиров, Умарали Абдужабборов, Фарруҳбек Иброҳимов, Худойназар Шодмонов, Мардона Ҳусниддинова, Оминахон Камалова, Моҳидил Ўктамжонова каби ёш таэквондочиларимиз ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.

Мазкур мусобақа бўлиб ўтаётган бир вақтда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясининг Бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Мутасаддилар Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда берилган вазифаларнинг ижроси бўйича спорт соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувда иштирок этганлар масъуллардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА