Жорий ўқув йилида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчилари катта ютуққа эришди — уларнинг барчаси давлат олий таълим муассасалари талабаси бўлди.

Йўналишлар кесимида 35 нафар ўқувчи давлат гранти асосида, 7 нафар  ўқувчи эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.

Энг эътиборли жиҳати — шу мактабнинг бир ёки икки эмас, балки 12 нафар битирувчиси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига грант асосида ўқишга кирди.

Мактaб маъмуриятининг таъкидлашича, бу натижалар ўқитувчиларнинг юқори малакага эгалиги, замонавий таълим усулларининг натижадорлиги ва ўқувчиларнинг аъло ўқишлари самарасидир. Шу билан бирга, битирувчиларнинг аксарияти туман ва вилоят даражасидаги фан олимпиадалари, илмий танловлар ҳамда маданий-спорт тадбирларида фаол иштирок этган.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда битирувчилар рекорд натижа қайд этди