Президент ташрифидан сўнг...

Манзилларга равон ҳаракатланувчи замонавий жамоат транспортлари бугун юртимизнинг қайси гўшаси бўлмасин, туман ва шаҳарларимиз кўрки бўлиб аҳолига хизмат қилмоқда. 

Гулистон шаҳридаги ички йўллар бўйлаб қатновларни амалга ошириш мақсадида 52 та ана шундай замонага мос типдаги автобус олиб келинди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Гулистон шаҳри жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида олиб келинган замонавий автобуслар тақдимоти билан танишган эди. 

“Гулистон интер футбол” корхонаси томонидан келтирилган мазкур жамоат транспортлари ЕВРО – 5 талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда табиий сиқилган газда ҳаракатланади. 

– 65 нафар йўловчини қулай шароитларда манзилларига етказишга мўлжалланган мазкур автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши учун махсус пандус ускуналари ва алоҳида ўриндиқлар билан жиҳозланган, – деди ҳайдовчи Темур Тойиров. – Йўл ҳақи тўловларини электрон тарзда ҳам амалга ошириш учун АТТО тизими ўрнатилган. 

Аҳоли манзиллари ва жамоат транспортига бўлган эҳтиёж ҳисобга олиниб, автобуслар ҳаракати Гулистон шаҳарнинг 23 та маҳалласини тўлиқ қамраб олувчи ички йўналишда брутто-шартномаси асосида ҳаракатланади. 

Натижада автобуслар ҳаракати интервали аввалгига нисбатан икки баробарга қисқариб, аҳолига қулай, хавфсиз ва арзон транспорт хизматлари кўрсатилиши таъминланади. 

Натижалар ўлароқ 100 дан зиёд иш ўрини яратилади. 

Маълумотларга кўра, келгусида 11 метрли, узоқ масофага мўлжалланган яна 30 та автобус олиб келиш режалаштирилган. 

Видеоси қуйида: 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DHOKK5dqDhc" title="Guliston shahriga keltirilgan yangi avtobuslar qanday qulayliklarga ega? " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистон шаҳрига келтирилган янги автобуслар қандай қулайликларга эга? (+видео)