Сирдарё вилоятидаги Гулистон давлат университетида Хитой тили маркази очилди. Ушбу марказ Гулистон давлат университети ҳамда "Янглинг” касб-ҳунар ва техника коллежи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Муҳсин Хўжаев ўз сўзида марказнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, талабаларнинг Хитой тилини мукаммал ўрганиши ва келажакда нуфузли таълим муассасалари билан алоқаларни кенгайтиришдаги  аҳамиятига эътиборни қаратди.

"Янглинг” касб-ҳунар ва техника коллежи ўқитувчилари Хитой тили маркази Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги таълим ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, университет билан алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.

Хитой тили маркази талабалар учун чет тилини мукаммал ўрганиш, замонавий билимлар олиш ва халқаро миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлашда катта имкониятлар эшигини очади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистон давлат университетида Хитой тили маркази