Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган “Халқаро маданият куни” фестивалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур фестиваль Малайзия, Таиланд, Жанубий Корея, Россия, Германия, Бразилия, Мексика каби 20 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган иштирокчиларни бир жойга тўплади.

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун провинцияси университетларида таълим олаётган ватандошлар билан ҳамкорликда мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва унинг ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Фестивалнинг энг ёрқин ҳамда машҳур стендларидан бирига айланган Ўзбекистон стендида халқ ҳунармандчилиги, амалий-безак санъати намуналари, шунингдек, қандолат маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва миллий таомлар намойиш этилди. Буюк Ипак йўлининг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби машҳур шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларга, шунингдек, маданий, экологик ва гастрономик туризмга бағишланган дастурлар иштирокчиларнинг алоҳида эътиборини жалб этди.

Фестиваль якунида Ўзбекистон стенди “Энг нафис дизайн” номинациясида ғолиб деб топилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гуанчжоудаги фестивалда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди