Гуанчжоуда халқаро кўргазма очилди
Хитой жанубидаги Гуангдонг музофотига қарашли Гуанжоу шаҳри денгиз музейида мусиқий маданиятга бағишланган йирик кўргазма очилди.
Тадбирда Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг 143 қадимий мусиқа асбоби намойиш этиляпти. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берган.


Кўргазма 2026 йил 6 апрелгача давом этади.
М.Пирматова