Грузиядаги Крцанисиҳарбий базасида НАТОнинг “Agile Spirit 2025” кўпмиллатли машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.
Таъкидланишича, асосий машғулотлар минтақадаги икки давлат – Грузия ва Туркияда ўтказилмоқда. Уларда АҚШ, Туркия, Польша, Германия, Италия, Греция, Грузия, Молдова, Руминия, Болгария, Словакия, Литва ва Украина ҳарбийлари иштирок этмоқда. Арманистон ва Япония қуролли кучлари вакиллари кузатувчи сифатида қатнашмоқда.
Машғулотларнинг асосий таркибий қисмлари қўмондонлик-штаб бўлинмаси, Сенаки-Вазиани йўли участкасида Грузия-Америка тактик гуруҳи, қўшма ўқ отиш машқлари, махсус амалиётлар кучларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва Грузия мудофаа кучлари Жанговар тайёргарлик марказининг текшируви бўлади.
Грузия Мудофаа вазирлиги келтирган маълумотга кўра, машқлар 6 августга қадар давом этади.
С.Раҳимов, ЎзА