Андижонда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари: демократик ислоҳотларнинг муҳим бўғини” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида ўтказилди. Унда вилоятда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, Миллий-маданий марказлар вилоят бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Дастлаб қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий-маданий марказлар вилоят бўлимлари, ногиронлик жамиятларининг 2024 йил ва жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари эшитилди.  

[gallery-23037]

Иштирокчилар томонидан ахборотлар ҳамда ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ислоҳотлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш жараёнидаги иштирокини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Семинар иштирокчиларига Жамоат фондининг ngo.gov.uz электрон тизими, эълон қилинаётган грант танловларида электрон платформа орқали онлайн иштирок этиш тартиблари ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берилди.  

– Бундан буён ННТлар танловларда махсус платформа орқали фақат онлайн тарзда иштирок этиши мумкин, – дейди Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Зардуна Исмоилова. – Бу билан танловларнинг адолатли, қулай ва шаффоф ўтиши таъминланади. Тақдим этилаётган лойиҳаларнинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлиги кенг жамоатчилик томонидан бевосита кузатиб борилади.  

Очиқ мулоқот тарзида ўтган ўқув семинари иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грант танлови электрон платформасида қандай иштирок этилади?