Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан ўтказилган “Бухоро вилоятида ижтимоий муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” мавзусидаги давлат гранти доирасида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими “Қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам” лойиҳаси билан қатнашиб 100 миллион сўм грант маблағини қўлга киритган эди.

Грант лойиҳаси доирасида Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Уркинбаеванинг уйини том қисмни шифер билан қоплаш белгиланган.

[gallery-24655]

– Қозоқ миллатига мансубман. Бухоронинг чекка ҳудудида ўзбеклар билан бирга аҳил, иноқ яшаймиз. Тўй ва маъракаларда бир-биримизга кўмак берамиз. Уйимиз 1998 йилда қурилган. Йиллар давомида уйимизнинг том қисми эскирди. Ёғингарчиликларда томдан чакки ўтадиган бўлди. Бормаган ташкилотим, мурожаат қилмаган инсоним қолмади. Бу йилги ёғингарчиликлардан энди қўрқмай яшаймиз. Чунки уйимизнинг томи грант маблағлари эвазига шифер қилинди, – дейди Б. Уркинбаева. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грант маблағлари самарали сарфланмоқда