Инсон тарбиясида албатта, аввало оила муҳим аҳамият касб этади. Бироқ жамият аталмиш улкан ҳаёт занжири ҳам киши хулқ-атворининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Айниқса, бунда яшаш муҳити деган тушунча асосий эътиборда бўлади.

Биз яшаб турган борлиқда турли-туман феълли инсонлар бор. Улар билан бизни қандайдир жамиятдаги роль ёки мақом бирлаштиради. Масалан, талабаликда курсдош, меҳнат фаолиятида касбдош ва ҳоказо. Муҳит тушунчаси айни шу жараёнларда ўз сўзини айтади.

Ёшларнинг хулқи салбий томонга ўзгарганда баъзан унинг атрофидагилари айбдор деб қараш ҳолатларига гувоҳ бўламиз. Аслида бунинг ҳам ўзига яраша ҳақиқати бор.

–Инсон зоти бир-бирига жиддий таъсир кўрсата олиш хусусияти билан яратилган. Шунинг учун ҳам кексаларимиз "Яхшига ёндаштир, ёмондан адаштир", деган дуони кўп такрорлайдилар. Айниқса, фарзандларимизнинг яхши муҳитда савияли тенгдошлари билан ҳаёт кечириши ғоят аҳамиятли, – дейди Тошкент шаҳрида яшовчи ҳамюртимиз, шоира Озода Бекмуродова.

Кўриниб турибдики, биз атроф билан, атроф эса биз билан бевосита боғлиқ. Шундай экан, ҳамиша яхшилар билан ҳамдам бўлишга, борлиққа ҳам яхшилик улашишга интилиб яшашга нима етсин? Зотан, гўзал муҳит гўзал жамиятни шакллантиради.

Шербек Исломов,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гўзал муҳит гўзал жамиятни шакллантиради