Хитой Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Тай По туманидаги турар-жой мажмуасида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар учун мотам тутмоқда.

Миллий матбуот хабарига кўра, офат қурбонлари учун 29 ноябрдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.

Гонконг ижрочи директори Жон Ли Ка-чиу ва маҳаллий ҳукумат амалдорлари эрталаб Хитой ва Гонконг байроқлари билан 3 дақиқалик сукут сақладилар. Марҳумлар хотирасига шаҳарнинг 18 туманида ҳамдардлик китоблари очилган: фуқаролар кун давомида бошидан кечирганларини ёзиб қўйишлари мумкин. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Халқ озодлик армиясининг Гонконгдаги идора ва муассасаларида ёдлов маросимлари бўлиб ўтмоқда.

28 ноябрь кунги сўнгги баёнотда айтилишича, "тилсиз ёв" 128 киши, жумладан бир ўт ўчирувчини ҳаётдан олиб кетган. Жароҳатланган 79 фуқаронинг 11 нафари ўт ўчирувчи.

Тахминан 4000 киши истиқомат қилган мажмуада ўт ўчириш ҳаракати тахминан икки кун давом этди. Қидирув-қутқарув жараёни ҳамон давом этяпти. Афсуски, ҳозирча жами 200 одам, жумладан жасадини таниб бўлмаганлар ва йўқолганлар тақдири номаълумлигича қолмоқда.

1900 дан ортиқ хонадон жойлашган "Wang Fuk" мажмуаси ҳудудида 26 ноябрь куни тушда бошланган ёнғин таъмирлаш учун бинолар ташқи жабҳасига ўрнатилган бамбук искала ва ёнувчан ихота материаллари алангаланиши туфайли тез тарқалган.

Ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар учун 5 даражали таснифлаш тизими қўлланиладиган Гонконгда 17 йил ичида биринчи марта хавфнинг энг юқори даражаси – 5-даража эълон қилинди. Ушбу воқеа Гонконгда сўнгги 70 йил ичида энг кўп қурбонга олиб келган фожиа сифатида тарихга кирди.

Тафсилотни текширган терговчилар уч киши, хусусан участкада таъмир ишларини олиб бораётган қурилиш компаниясининг икки раҳбари ва маслаҳатчи муҳандисни ҳибсга олди. Коррупцияга қарши мустақил комиссия ҳам бинони тузатиш жараёнидаги қонунбузарлик юзасидан текширув доирасида 11 кишини ушлаган.

Г.Сатторова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гонконгда уч кунлик мотам эълон қилинди