Мамлакатимизда бой маънавий ва тарихий меросни, шунингдек, Шарқ олимларининг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини кенг тарғиб этишга қаратилган кўплаб маданий ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази “Оскар” мукофоти соҳиби, афсонавий Голливуд актёри Бен Кингсли иштирокидаги янги халқаро лойиҳани амалга оширишни бошлади.

Лойиҳа доирасида тарих, маданият ва фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломалар ва уламолар ҳаётига бағишланган ўндан ортиқ қисқа метражли ҳужжатли фильмлар яратилмоқда. 

Ушбу фильмлар халқаро аудитория учун мўлжалланган бўлиб, дунёнинг етакчи медиа-платформаларида намойиш этилиши кўзда тутилган, дейилади Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

Лойиҳанинг илк босқичида Бен Кингсли иштирокида видеоролик суратга олинди. Бу ролик Шарқнинг буюк мутафаккирлари ва олимлари, уларнинг илмий мероси ва ғоялари жаҳон маданияти, фалсафаси ҳамда фан ривожига кўрсатган беқиёс таъсири ҳақида ҳикоя қилувчи катта фильмлар туркумига муқаддима бўлади.

Келгусида лойиҳа доирасида бошқа жаҳон миқёсида танилган актёрлар ва санъат арбобларини ҳам жалб этиш режалаштирилган. Бу орқали томошабинларга ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган ислом цивилизациясининг бетакрор саҳифаларини бутун дунё миқёсида етказиш имкони яратилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш йўлида халқаро маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, юртимизни қадимий цивилизациялар бешиги, фан, маданият ва маърифат юрти сифатида танитишга хизмат қилади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Голливуд актёри ўзбек заминида етишган буюк олимлар ҳақида ҳикоя қилади