Нукус шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича 16-21 ва 22-30 ёшлардаги йигитлар ҳамда қизлар ўртасида Ички ишлар вазири кубоги мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа якунига кўра, 16-21 ёшлардаги йигитлар ўртасида Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини жамоаси биринчи, Чимбой тумани “Қўш терак” овул фуқаролар йиғини жамоаси иккинчи, Амударё тумани “Тош ёп” овул фуқаролар йиғини жамоаси учинчи ўринларни эгаллаган бўлса, 22-30 ёшдагилар ўртасида биринчи ўринни Чимбой туманининг “Тоза йўл” маҳалла фуқаролар йиғини, иккинчи ўринни Мўйноқ туманининг “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини, учинчи ўринни эса Қўнғирот туманининг “Моншақли” маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари қўлга киритишди.

16-21 ёшлардаги қизлар ўртасида Беруний туманининг “Шоббоз” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи, Қораўзак туманининг А.Досназаров овул фуқаролар йиғини жамоаси иккинчи, Қўнғирот туманининг “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси учинчи, 22-30 ёшдагилар ўртасида Мўйноқ тумани “Жайҳун” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи, Шуманай тумани “Мамий” овул фуқаролар йиғини иккинчи, Хўжайли тумани “Жузимзар” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси эса учинчи ўринга сазовар бўлди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ва Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири