Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” шахмат мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 44 нафар иштирокчи ўзаро беллашди. 

Беллашувлар Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида рапид йўналишида аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилди. 7 турда швейцарча тизимда бўлиб ўтган учрашувларда иштирокчиларга ўйин охирига қадар 10 дақиқа вақт берилди ва биринчи юришдан бошлаб ҳар юришга 2 сониядан вақт қўшиб борилди.

Якуний натижаларига кўра, эркаклар ўртасида “Навоийазот” АЖ ходими Аббос Ахтамов биринчи, Учқудуқ туман ИИБ кадрлар гуруҳи инспектори Бахтиёр Султонов иккинчи, “Қизилқумцемент” АЖ ходими Руслан Джаббаров учинчи ўринни эгаллади.

Аёллар баҳсида эса Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази кичик тиббий ходими Феруза Сатторова ғолибликни қўлга киритган бўлса, Навбаҳор туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Олима Каримова иккинчи ва қизилтепалик Дилбар Салимова эса учинчи ўринни қўлга киритди.

[gallery-22842]

Аёллар ва эркаклар ўртасида 1- ва 2-ўринларни эгаллаган иштирокчилар 2025 йил 28-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди. 

Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

А.Бўриев, С.Аслонов, ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди