Бухоро вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалардаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахридир!” шиори остида Бухоро ҳарбий прокурори кубоги учун “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбир Бухоро ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди. 

– Асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини янада ошириш, уларнинг касбий савиясини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни китобхонликка бўлган қизиқишларини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг бой тарихий меросини ўрганиш ҳамда ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишдан иборатдир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Эркин Шаропов. 

Қизғин кечган баҳслар, бир биридан қизиқарли ва инсонни фикрлашга, ёшларнинг билим савиясини ошириш, интеллектуал фикрлашни ривожлантириш ва жамоада ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилди. Иштирокчилар тарих, адабиёт, фан-техника, мантиқий масалалар ва умумий дунёқараш бўйича тузилган саволларга жавоб берди.

Ўйин натижаларига кўра, фахрли биринчи ўрин – вилоят ИИБнинг “Ходимлар” жамоасига, фахрли иккинчи ўрин – Н-ҳарбий қисмнинг “Империя” жамоасига насиб этган бўлса, фахрли учинчи ўрин – вилоят Миллий гвардиясининг “Ёш гвардиячилар” жамоасига берилди. 

 Ғолиб жамоаларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари ҳамда Бухоро ҳарбий прокурорининг кубоги топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб жамоа аниқланди