Қашқадарё вилоятида гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика ишларини янада кучайтириш мақсадида мутасадди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими, ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар давомида қатор ноқонуний ҳолатлар фош этилди.

Хусусан, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадонини холислар иштирокида кўздан кечириш жараёнида ертўлада соф оғирлиги 570 грамм бўлган “марихуана” моддаси топилиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Чироқчи туманида ўтказилган тезкор ҳаракатлар вақтида фуқаронинг яшаш хонадонидан эркаклар курткасига ўралган қора целлофан пакет ичида 250 грамм қуритилган “марихуана” моддаси аниқланди.

Шунингдек, Шаҳрисабз туманида ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида тўхтатилган “Кобальт” русумли автомашинани кўздан кечириш чоғида олд ўриндиқ остидан 50 граммдан ортиқ гиёҳванд модда топилди.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш, профилактика ва кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандликка қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда