Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази томонидан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ва истеъмоли учун юридик жавобгарликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда соҳага оид илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этишга эътибор қаратилди.  

Фармонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши кескин курашиш фаолиятини амалга оширишга масъул давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифалари белгиланди.  

Унда профилактика ишларини кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ваколатларини кенгайтириш, тиббий ва психологик реабилитация марказларини ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби вазифалар белгиланган. Бу эса миллат генофондини муҳофаза қилишга хизмат қилади.  

Эндиликда наркожиноят содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилмаслик ёки жазосини енгилроғи билан алмаштирмаслик тартиби жорий этилади.

Тадбирда профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир давомида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш бўйича қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз борди.  

Қонунчиликни такомиллаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган маърузалар тингланди, тақдимотлар ўтказилди.  

Амалиётда учраётган муаммолар, уларни ҳал этиш механизмлари ҳамда замонавий ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.

Иштирокчилар гиёҳвандликка қарши курашишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва профилактик чораларини янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишнинг илмий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди