ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берилганидек, жорий йил 18 август куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз ёшлари томонидан тарихий ютуқ қайд этилган эди. 2000 нафар иқтидорли ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, дунё миқёсидаги улкан натижага эришди. Мазкур ютуқ мамлакатимиз номини яна бир бор “Гиннесс рекордлар китоби” саҳифаларига киритишга асос бўлди.
[gallery-24967]
Ушбу натижага эришиш жараёнида Наманган вилояти вакиллари, хусусан, Наманган давлат техника университетининг 80 нафар талабаси ҳам фаол иштирок этиб, мазкур шарафли миссиянинг амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшди ҳамда “Гиннесс рекордлар китоби” ташкилотининг медаллари билан тақдирланди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ушбу амалиётда энг юқори натижа кўрсатган 5 нафар иқтидорли талаба билан учрашди. Уларнинг ютуқларини эътироф этиб, рекордчиларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА