Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 10-12 декабрь кунлари A-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Натижада автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, жорий йил 8-13 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.