ГФР аэропортида сайёҳ сумкасидан 11 минг донадан ортиқ олмос топилди
Франкфурт аэропортида божхона ходимлари саёҳатчининг қўл юкидан 11 мингдан ортиқ олмос доналарини топди, деб хабар бермоқда “DPA” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, 53 ёшли эркак Германияга Анголадан келаётган бўлган.
– Олмослар декларация қилинмаган эди ва анголалик шахс қимматбаҳо тошлар учун сертификат кўрсата олмаган, - дейилади хабарда.
Хабарга кўра, олмосларнинг аниқ қиймати ҳали ҳам номаълум, “бойвачча” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан дарҳол ҳибсга олинган.
С.Раҳимов, ЎзА