Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати батафсил маълумот тақдим этди.

Таъкидланишича, Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастуридан муваффақиятли ўтган номзодларга “Globogate Recruiting GmbH” компанияси томонидан қуйидаги харажатлар қопланади ва хизматлар кафолатланади:

– ишга бепул жойлаштириш, хизматлар ва рўйхатдан ўтиш учун тўлов олинмайди;

– ҳужжатлар таржимаси, таржималарни сертификатлаш ва бепул аутентификация қилиш;

– А1 дан В2 гача немис тилидаги бепул курслар (ўқитувчилар учун тўлов, ўқув материаллари ва бошқалар);

– Тошкентдаги Гёте институтида немис тилидан бепул имтиҳон;

– Иш ҳақи 2200 евродан бошланади;

– Германия ҳамширалари билан бир хил иш шароитлари;

–  Тошкент халқаро аэропортидан Германиягача бепул авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

– Германияда иш жойида бепул ўқитиш;

– Германияда профессионал тан олиниши учун бепул имтиҳон топшириш;

– Германияда қўшимча малака ошириш имконияти;

– Ўзбекистонда ва Германияда бутун дастур давомида доимий қўллаб-қувватлаш;

– Германияда вақтинчалик бепул уй-жой ва иш ҳақининг бир қисмини дарҳол бериш.

“Globogate Recruiting GmbH” ва иш берувчи билан суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар дастур мажбуриятларини ва иш берувчилардан бири билан камида 3-5 йилга меҳнат шартномасини олади.

Маълумот учун, хорижда фаолият олиб бориш истагида бўлган ўзбекистонлик малакали ўрта тиббиёт ходимлари Германия Федератив Республикасининг нуфузли клиникаларига умумий ҳамшира ҳамда психиатрик ҳамшира сифатида ишлаш учун таклиф этилмоқда.

Ушбу дастурда қатнашувчи номзодлар 39 ёшдан ошмаган, даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида фаолият юритган мутахассислар қабул қилинмайди.

Психиатрия бўлимида ишлаш учун номзодлар касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар орасидан танланади.

Бундан ташқари, немис клиникаларида ишлаш ниятидаги ҳамшираларимиз тиббиёт коллежи ёки техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши шарт.

Қолаверса, беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти – энг муҳим талаблардан бири.

Тошкент, Андижон, Наманган, Қарши ва Ангрен шаҳарларида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиш талаб этилади (икки босқичли танловлардан муваффақиятли ўтганлар дастурда қатнаша олади).

Номзодлар немис тили курсларида иштирок этаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги зарур.

Кейинги навбатда Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши шарт.

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул тураржой, техник жиҳозланган ўқув хонаси берилади.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Германияга ишга борган ҳамширалар қанча маош олади?