French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда ёнилғи нархи 2022 йилдан бери энг юқори даражага чиқди

Германияда ёнилғи нархи кескин кўтарилиши давом этяпти. Мамлакатда энг арзон тоифалардан бири ҳисобланган Е10 бензинининг ўртача нархи 2022 йил май ойидан бери илк бор литри учун 2 евродан ошди.

Қайд этилишича, 9 март куни Е10 4,4 цент қимматлашиб, литри 2,028 еврони, дизель ёнилғиси қиймати эса 5,4 цент кўтарилиб, литри 2,171 еврони  ташкил этди.

10 март куни эрталаб нарх мамлакат бўйлаб янада кўтарилди: Е10 - 2,095 евро, солярка - 2,237 евро.

Мутахассислар айни ҳолатни жаҳон бозорида нефть қимматлагани билан изоҳламоқда. Зеро, 9 март куни нефть қиймати бир муддат баррели учун 100 доллардан юқорига кўтарилган, кейинроқ бироз пасайган.

Айни пайт Федерал рақобат идораси ёнилғи нархида кузатилаётган кескин ўзгаришни ўрганмоқда. Маълумки, ГФР нефть импорти борасида Яқин Шарқ давлатларига узвий боғланмаган. Федерал статистика идораси маълумотида 2025 йил мамлакатга кириб борган хом ашёнинг тахминан 6 фоизигина ушбу мамлакатлар улушига тўғри келган.

Ҳозир Германияга нефть етказиб берувчи давлатлар ичида Норвегия, АҚШ ва Ливия етакчи. Ўтган йил мамлакат жами 75,7 миллион тонна нефть импорт қилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА