Ўзбекистон кимё саноатида замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва илғор технологик ечимлар асосида энергия тежамкор ҳамда экологик тоза усулларни жорий этиш мақсадида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Навоийазот” АЖ раҳбарияти Германиянинг “Linde” компанияси мутахассислари билан ўтказган учрашуви шундай ҳамкорлик намунасидир. 

Суҳбат чоғида ҳавони тақсимлаш ускунаcини қуриш, уни ишга тушириш ва фойдаланиш жараёнларига оид масалалар муҳокама этилди.

Томонлар таъкидлаганидек, мазкур ускуна ишлаб чиқариш жараёнида зарарли моддаларни самарали ажратиш, хавфсиз иш муҳитини таъминлаш ҳамда энергия сарфини камайтириш имконини яратади. Бу нафақат экологик барқарорликка ҳисса қўшади, балки ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳам оширади.

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг йилига 200 миллион метр куб кислород ва 224 миллион метр куб азот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу маҳаллий кимё саноати салоҳиятини кучайтиради ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. Шунингдек, янги ускуна ишга туширилгандан кейин маҳаллий саноатда технологик ривожланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадам қўйилади.

Учрашув якунида томонлар барча босқичларнинг самарали ва тезкор амалга оширилишини таъминлаш бўйича келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия тажрибаси Ўзбекистон саноатида қўлланилади