28 июль – Халқаро гепатитга қарши курашиш куни

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Халқаро гепатитга қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди. 

Анжуманда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти мутасадди вакиллари, юқумли касалликлар шифохоналари ходимлари, гепатологлар ҳамда журналистлар иштирок этди. 

Қайд этилишича, Бутунжаҳон гепатит альянсининг 2021 йил июль ойидаги маълумотларига кўра, дунёда гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллионга яқин одам вафот этади. 

Бу борада юртимизда вазият қандай? Касалликни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, даволаш ишлари қай тартибда амалга оширилмоқда? 

– Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга хизмат қилмоқда, – деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков. – Мазкур қарорда вирусли гепатитнинг В ва С турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш борасида бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда юртимиздаги 65 дан зиёд оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ушбу касалликни аниқлаш учун бепул скрининглар ташкил этилди. Республикада вирусли гепатит В ва Сни барвақт аниқлаш мақсадида 2023 йилдан бошлаб 1 млн. 924,9 минг нафар аҳолини ушбу инфекцияларга скринингдан ўтказиш белгиланган. 

Ҳозиргача, аниқроқ айтадиган бўлсам, 2025 йил 30 июнь ҳолатига республикада аҳолининг 1 595 589 нафари (82,9 фоизи) вирусли гепатит В турига скринингдан ўтказилган. Вирусли гепатит С турига 1 595 760 нафар (82,9 фоизи) одам скринингдан ўтказилган. Вирусли гепатитнинг В турига скринингдан ўтказилган аҳолининг 43 679 нафарида (2,7 фоизида) мусбат натижа аниқланган. Скринингдан ўтказилган аҳолининг 52 834 нафарида (3,3 фоизида) вирусли гепатит С турига мусбат натижа аниқланган. 

2023-2024-2025 йил январь ҳолатига Республикада ПЗР текшируви натижаларига кўра вирусли гепатит Сга мусбат аниқланган шахсларни даволаш мақсадида 20 минг 120 нафар беморга “Даклатасвир” ва “Софосбувир” вирусга қарши дори воситалари берилган. 

Миср Араб Республикасидан беғараз ёрдам сифатида 800 минг қадоқ “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кундача беғараз ёрдам сифатида юборилган гепатит Сга қарши 60 минг қадоқ “Даклатасвир” ва 7 минг қадоқ “Софосбувир” дори воситалари гепатит С аниқланган беморларга бепул тарқатилмоқда. 

Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахслар, хусусан, қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи 119 минг 13 нафар тиббиёт ходимининг гепатит В инфекциясига қарши эмлангани ва бу борада тегишли маълумотлар шакллантирилгани аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини вирусли инфекцияларни эрта аниқлаш учун зарур сарфлов материаллари – реагент ва тест-тўпламлари билан босқичма-босқич тўлиқ таъминланмоқда. Барча давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари, шунингдек, санитария-эпидемиология хизматида жигарнинг сурункали вирусли касалликларига чалинган беморлар бўйича ягона электрон реестрнинг яратилгани ҳам ушбу йўналишдаги профилактик ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гепатитга қарши курашда тизимли ёндашув: эмлаш, таҳлил ва ҳисобот