Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида II “Ўзбекистон – Россия таълим форуми” бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон-Россия таълим форуми икки мамлакат ўртасида таълимнинг барча босқичларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамаси учун ўзига хос платформа вазифасини ўтади.

Бугун, форумнинг иккинчи куни илмий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда икки давлатнинг олий, умумий ўрта ва мактабгача таълим, илм-фан соҳалари учун масъул вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, икки юздан ортиқ университет ректорлари иштирок этди.

Унда интеграциялаш тажрибаси ва истиқболлари, мактабгача таълимдан олий таълимгача, кадрлар тайёрлаш соҳасида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналишларидаги долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорлик каби масалалар ҳам мухокама қилинди. 

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида рус тили ва гуманитар лойиҳалар каби бир қатор мавзулар ўртага ташланиб, икки давлат олий таълим ректорлари томонидан ўзаро фикр алмашилди.

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва юртимиздаги Геология фанлари университети ўртасида икки томонлама бакалавр дипломини бериш қўшма таълим дастури имзоланди. 

Бунда Москва давлат университети билан Геология фанлари университети бакалавр таълими бўйича тўрт йиллик ўқув давомида талабалар икки йилни Геология фанлари университетида, қолган икки йилни Москвада таҳсил олади ва битирувчилар икки университет дипломини қўлга киритади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Геология фанлари университети Москва олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилади