Бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни тинчлик ва барқарорлик ғоялари асосида тарбиялаш, уларнинг қалбига Ватанга садоқат ва масъулият туйғусини сингдириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб.

Шу боис юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлатимиз раҳбарининг эътибор марказида бўлган асосий йўналишлардан бири.

Шу мақсадда амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраевнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова ҳам иштирок этди.

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказига ташриф буюрган ёшлар оркестр ижросидаги куйлар садоси остида тантанали равишда кутиб олинди.Улар учун китоблар ярмаркаси, курсантларнинг рационализаторлик ишланмалари, Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасвирий санъат ва рассомчилик кўргазмаси, робототехника воситалари, шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати кўргазмаси ва бошқа тематик экспозициялар намойиш этилди.

Тадбирнинг расмий қисмидa Миллий гвардия қўмондони давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, хусусан, таълим, ҳарбий-ватанпарварлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Миллий гвардия тизимидаги лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Шу билан бирга, ёшлар онгида тинчлик, ватанпарварлик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, интернетдан оқилона фойдаланиш, ёмон одатлардан йироқ бўлиб, фақат билим, меҳнат ва садоқат билан юртга фойда келтирадиган фидойи авлод бўлиб етишишга чақирди.

Очиқ мулоқот остида давом этган учрашув мобайнида ёшлар сўзга чиқиб, юртбошимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар ва ишонч уларни янада фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга ундаётганини фахр билан таъкидлашди ва ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш билан бирга, таклифларини ҳам бериб ўтишди.

Шундан сўнг, Жамоат хавфсизлиги университети, “Темурбеклар” мактаби, Ҳарбий мусиқа академик лицейи ҳамда “Жасорат мактаби”да таҳсил олаётган, намунавий хулқи ва аъло баҳолари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 10 нафар ёшлар Миллий гвардия қўмондони томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларда катта руҳий кўтаринкилик уйғотди.

Ушбу “Генерал ва ёшлар” очиқ мулоқотининг асосий мақсади ёшларни Ватанга садоқат, фидойилик ва масъулият туйғулари асосида тарбиялаш, улар қалби ва онгига Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришдан иборат бўлди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Генерал ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди