Ғазодаги ҳаво ҳужуми оқибатида журналист ва унинг оиласи ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужуми оқибатида фаластинлик журналист Муҳаммад Солиҳ ал-Бердавил, унинг рафиқаси ва уч фарзанди ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий матбуот.
Қайд этилишича, Исроил армияси журналистнинг уйига ҳужум қилган ва натижада бутун оила ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан буён ҳалок бўлган ОAВ вакиллари сони 209 нафарга етган.

Турли келишувларга қарамай, Исроил армияси Ғазо ва Жабалиянинг шарқий ҳудудларида йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА