Сурхондарё вилоятидаги табиий газ етиб бормаган ҳудудларда барпо этилган кўп қаватли уйлар Япониянинг синтетик табиий газ ишлаб чиқарувчи замонавий ускуналари билан жиҳозланмоқда.

Кўп қаватли уйларда маиший газ баллондан фойдаланиш истеъмолчига қатор ноқулайлик яратади. Ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳам жавоб бермайди. Бу масаланинг ечимини топиш учун Япониянинг “ITO” корпорацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти табиий газ етиб бормаган кўп қаватли уйларда арзон ва қулай ёқилғидан фойдаланишнинг янги ечимини жорий этмоқда. 

– Ҳозирча япониялик мутахассислар Жарқўрғон туманидаги иккита икки қаватли уйнинг 32 та хонадонига кун чиқар мамлакатнинг синтетик табиий газ ишлаб чиқарувчи “ITO-05” русумли ускуналарини ўрнатди, – дейди “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Аббос Мамарахимов. – Шунингдек, Музработ туманидаги иккита кўп қаватли уй хонадонлари ҳам хорижнинг замонавий ускуналари ёрдамида газ билан таъминланадиган бўлди. 

Янги технология тежамкор ва ёқилғини хонадонларга бир маромда сифатли тарқатади. Масалан, Жарқўрғон туманининг Нефтчилар маҳалласидаги 32 хонадонли икки қаватли уйни янги технология асосида ёқилғи билан таъминлаш учун атиги 20 та газ баллон ўрнатилиб, ишга туширилди. 

Мутахассисларнинг айтишича, эндиликда бу уйлардаги аҳоли хонадонларига маиший газ баллон олиб чиқмайди. Баллонлар кўп қаватли уйлар ёнига ўрнатилгач, газ тўлдирилади. Махсус ускуна ёрдамида қайта ишланиб, синтетик табиий ёқилғи марказлашган ҳолда қувур орқали хонадонларга тақсимланади. Бу жараён кўп қаватли уйларда яшайдиган истеъмолчиларнинг сифатли ва хавфсиз газдан барқарор фойдаланишига қулай муҳит яратади. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газлашмаган кўп қаватли уйлар Япония ускунасида ёқилғи билан таъминланади