Бухоро вилоятининг бир қатор ҳудудларида 2025 йилда газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш, қайта реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, Бухоро туманининг Моҳи Хосса, Шейхонча, Кўчкўмар, Бухоро шаҳрининг Шейхон, Янгиобод маҳаллаларини газ билан таъминловчи, ер ости, юқори босимли, диаметри 530 ммли газ қувури реконструкция қилиниб, диаметри 325-219 ммли газ қувури тортилмоқда. Режага асосан бир ярим километрга яқин газ қувурини тортиш ишлари белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ишлар жадал давом этмоқда.

Бухоро туманининг Галаосиё маҳалласи Буюк Ипак Йўли, Галаосиё кўчасидан ўтувчи ер ости, ўрта босимли, диаметри 100 мм бўлган газ қувурининг 1 км 300 метрини реконструкция қилиш ишлари белгиланган бўлса, бугунга қадар бир ярим километрдан ортиқ қисми реконструкция қилинди. 

– Вилоятнинг бошқа манзилларида ҳам бу каби тизимли ишлар самарали ташкил этилмоқда. Манзилли дастурга асосан жорий йилда 121 километрдан ортиқ газ қувурининг реконструкция қилиш белгиланган. Вилоятнинг Жондор тумани Ойтуғди маҳалласидан туман марказига борувчи ўрта босимли, кесими 530-426 ммли ер ости газ қувурини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда режалаштирилган 7 километр реконструкция ишларидан 4,6 километри бажарилди, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали масъул ходими Акмал Холов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш давом этмоқда