Шу кунларда Бухоро вилояти Олот туманида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Айниқса, “Файзулло Хўжаев” ҳудудида жойлашган “Жўра Кўмак” фермер хўжалиги далаларида бу юксак меҳнат намунаси яққол кўзга ташланади.

Фермер хўжалиги жорий йилда 30 гектар майдонда юқори сифатли пахта етиштирди. Режага мувофиқ, хўжалик давлатга 100 тоннадан ортиқ хомашё топширишни ўз зиммасига олган. Бу улкан вазифани адо этиш йўлида 50 нафардан ортиқ теримчи далада меҳнат қилмоқда. Улар орасида барчага ўрнак бўлиб келаётган Султоной момо Кўмакова ҳам бор. 

– Ўтган йили уч тоннадан ортиқ пахта тердим. Маҳалладош аёллар ғайратимга ҳавас билан қарайди. 87 ёш бўлишимга қарамай, теримда ўз ҳиссамни қўшаётганимдан фахрланаман. Ёшликдан меҳнатга меҳр қўйганман. Оппоқ, лўппи-лўппи очилиб турган пахталарни термай бўладими. Шунчаки, ҳавас, завқ олиш учун теримга тушаман. Бу мен учун ҳам жисмонан, ҳам руҳан куч беради. Айримлар шу ёшда далада нима бор экан, дейиши мумкин. Бунинг гашти бўлак. Завқини ҳис қилиш учун эса пайкал оралаш керак. Шунда Ватан туйғуси, юрт меҳри қалбда жўш уради, – дейди Султоной момо.

Фермер хўжалигида терим ишлари уюшқоқликда ташкил этилган. Ҳар бир теримчининг меҳнати қадрланмоқда. Улар учун зарур шароитлар яратилиб, теримда фаоллигини кўрсатиб келаётган теримчиларга совғалар улашилмоқда. Терим пуллари ўз вақтида тўлаб берилмоқда, бу эса теримчиларнинг рағбатини янада оширмоқда.

Бугунги кунда далаларда улкан хирмонлар барпо этилган. Ҳар бир пахтазор меҳнаткашларнинг ғайрати, тер тўкилган ҳалол меҳнатнинг меваси бўлиб, юртимиз равнақи учун хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Жўра Кўмак” фермер хўжалигидаги пахта терими бу нафақат режа, балки фидокорлик, садоқат ва юртга хизмат намунасидир.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғайрати билагига куч берган теримчи