Америка Қўшма Штатлари Бостон шаҳрида Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов ва Гарвард университети Дэвис маркази ҳузуридаги Марказий Осиё дастури раҳбари ва катта илмий ходими Наргис Кассенова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида ўзаро илмий ҳамкорлик истиқболи, жумладан қўшма тадқиқот ўтказиш, академик алмашинувни йўлга қўйиш ва минтақавий жараённи чуқурроқ ўрганишга қаратилган эксперт тадбирлари ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар минтақавий хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва сиёсий вазият шаклланишида таҳлилий марказларнинг ўрни муҳимлигини маъқулладилар.
Учрашув якунида илмий-таҳлилий ҳамкорлик соҳасида изчил мулоқотни давом эттириш ва қўшма ташаббуслар амалга оширишга келишиб олинди.
Ғ.Хонназаров, ЎзА