АҚШдаги Гарвард университети судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Президент Дональд Трамп маъмуриятининг ушбу таълим муассасаси бюджетини қисқартириш йўлидаги ҳаракати ва хорижлик талабаларга “цензура” қўйиш талабини ноқонуний, деб эътироф этишни сўради.
Аввалроқ “The Wall Street Journal” нашри манбаларга таяниб Гарвардга давлат томонидан бериладиган маблағни яна бир миллиард доллар камайтириш режалаштирилгани ҳақида ёзган эди. Бунга ўқув даргоҳи Трампнинг ходимлар ва таълим сиёсатини ўзгартириш бўйича кўрсатмасини рад этгани сабаб қилиб кўрсатилган.
– Жавобгарлар ҳатти-ҳаракати Гарварднинг академик мустақиллигига таҳдид солади ва мазкур таълим муассасида олиб борилаётган танқидий, ҳаётни сақлаб қоладиган ва янгилайдиган тадқиқотларни хавф остига қўяди, – дейилган, жумладан, баёнотда. – Бу ўз конституциявий ҳуқуқини ҳимоя қилгани учун Гарвардни жазолашга уринишининг бир қисмидир.
Дарвоқе, ушбу машҳур олийгоҳга олдин ҳукумат томонидан 2,2 миллиард доллар ажратиларди.