Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионатида учинчи кунги ўйинлар якунига етди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон гандболчилари Мўғулистон жамоасига қарши майдонга тушди. 

Учрашув мобайнида ҳамюртларимиз рақибларига нисбатан тажрибали эканликларини намойиш этишди. Баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси 33:26 ҳисобида мўғулистонликларни доғда қолдирди. 

Ўтган икки турда Қирғизистон (41:29) ва Қозоғистон (38:32) жамоаларини енгган гандболчиларимизни кейинги турларда 3 та ўйин кутиб турибди. 

Бугун, 18 декабрь куни терма жамоамиз йигитлари Туркманистон терма жамоаси билан куч синашади. 

Чемпионатнинг 19 декабрда ўтадиган турида ҳамюртларимиз Покистон, 20 декабрь санасида Тожикистон жамоаси билан беллашади. 

Баҳслар 21 декабрга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчиларимиз Марказий Осиё чемпионатининг 3 та ўйинида ғалабага эришди 