Шу кунларда гандбол бўйича Ўзбекистон ёшлар ва қизлар терма жамоалари Беларусь давлатида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 5-16 июнь кунлари мамлакат пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида гандболчиларимиз назарий ва амалий машғулотлардан ташқари, маҳаллий жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши белгиланган.

Нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтайдиган мазкур ўн кунлик машғулотлар давомида кеча Ўзбекистон қизлар терма жамоаси илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.  

Беларуснинг етакчи жамоаларидан бири бўлган “Звезда” гандболчи аёллар жамоасига қарши ўйин ҳар жиҳатдан муросасиз кечди. Бу натижаларда ҳам ўз аксини топди - 41:41.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: Ўзбекистон қизлар жамоаси беларуслик тенгдошлари билан куч синашди