Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-давра ўйинлари бошланди.

Эркаклар биринчилигида 10 та, аёллар мусобақасида 7 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.  

Чемпионатда қатнашаётган ҳудудлар кесимига эътибор қаратсак, Қашқадарё, Жиззах, Андижон вилояти вакиллари мамлакат миқёсидаги энг асосий мусобақада қатнашмаётганини кўриш мумкин.  

Ўйин спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларга ўз истеъдодини намойиш этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган бир фурсатда мамлакат чемпионатида айрим вилоят терма жамоалари иштирок этмаётгани таажжубли ҳолат.

Бевосита мамлакат биринчилигига тўхталадиган бўлсак, эркаклар жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашмоқда.  

“А” гуруҳидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти, ОКМК (Тошкент вилояти), “Қўқон” (Фарғона вилояти), ЎзДЖТСУ (Тошкент вилояти) жой олган бўлса, “В” гуруҳида Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳар терма жамоаси ва Ўзбекистон U-18 терма жамоаси куч синашмоқда.

Аёллар жамоалари ўртасидаги мусобақаларда Самарқанд, Хоразм, Наманган, Навоий вилоятлари, ОКМК (Тошкент вилояти), Тошкент шаҳар терма жамоаси ва Ўзбекистон U-18 терма жамоаси баҳсларга киришди.

Кеча эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди.

Аёллар жамоалари ўртасида биринчи кунги баҳсларда Тошкент шаҳри жамоаси учун дам олиш куни бўлди.  

Қолган жамоалар ўртасидаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Самарқанд – Навоий - 30:27,  

ОКМК – Наманган - 30:20,  

Хоразм – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси - 30:19.  

Ўзбекистон чемпионатининг илк даврасида ОКМК (Олмалиқ) ва Хоразм вилояти жамоаси дам олган бўлса, қолган учрашувларда натижалар қуйидагича кўриниш олди:  

Тошкент ш. – Сирдарё  - 41:19,  

“Қўқон” – ЎзДЖТСУ - 44:36,  

Сурхондарё – Ўзбекистон U-18 - 36:27, Қорақалпоғистон – Бухоро - 28:12.        

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрининг ОКМК эркаклар ва аёллар жамоалари амалдаги Ўзбекистон чемпионлари ҳисобланади.

Чемпионат ўйинлари 26 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: Ўзбекистон чемпионати нега айрим вилоят терма жамоаларисиз ўтказилмоқда?