Ганада йўловчи автобуси ҳалокатга учради
Ганада йўловчи автобусининг ёнилғи ташувчи танкер билан тўқнашиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса Ашанти маъмурий ҳудудида содир бўлган. Автобусда диний тадбирдан қайтаётган йўловчилар бўлган.

Тўқнашув мамлакатнинг асосий магистралларидан бири Аккра-Кумасида содир бўлган. Ачинарлиси, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.
М.Пирматова, ЎзА