Гана шимолида ер билан боғлиқ низо туфайли юзага келган тўқнашувлар ортидан одамлар уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда, деб хабар тарқатди “GhanaWeb” портали.
Қайд этилишича, ҳокимият томонидан ер майдонлари хусусий шахсларга сотила бошлангандан кейин турли гуруҳлар норозилиги кучайиб, жанжалга айланган. Зиддият ҳозиргача аллақачон олти нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган, 18 киши жароҳатланган.
— Гбинийиридаги ер низоси туфайли зўравонлик қайта авж олиб, юзлаб маҳаллий аҳоли, асосан аёллар ва болалар хавфсизроқ ҳудудларга кетмоқда, — деб ёзган портал.
UTV телеканали хабар беришича, Халқаро Қизил хоч жамияти можаро вақтида қочқинларни жойлаштириш учун бошпана очган.
С.Раҳимов, ЎзА