Наманган вилоятининг Поп туманида ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ўтказиш, мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов, Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси масъул раҳбарлари ҳамда соҳавий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Вилоятнинг тоғли ва тоғолди ҳудудида жойлашган мазкур туманда 2025 йил ғалла ҳосили учун жами 10 минг 517 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, мавсумни муносиб ўтказиш учун 39 та ғалла ўрим отряди шакллантирилди. Уларга 39 та замонавий ғалла ўриш комбайни, 195 та дон ташиш автотранспорт воситаси бириктирилди. Шунингдек, ишчи-ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, кўчма уйлар барпо қилинди. 

Тадбирда мутасаддилар томонидан ўрим-йиғим жараёнларини ташкил этиш, хавфсизлик чораларига риоя этиш ва мавсум давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ тушунтиришлар берилди.

Айтиш жоизки, Наманган вилоятида жорий йил бошоқли дон ҳосили учун жами 66 минг гектар майдонларга ғалла экиб парвариш қилиниб, ҳар гектаридан ўртача 87,3 центнердан 576 минг тонна дон етиштирилиши режалаштирилган. Шу жумладан, 197 минг тоннаси давлат ва жамият ресурслари учун жамғариш белгиланган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла мавсуми бошланиш арафасида