Канаданинг Онтарио музофотида G7 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви бошланди. Мажлисда Россия - Украина уруши, Дональд Трампнинг Ғазо бўйича сулҳ режаси, мудофаа харажати ва савдо можароси каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Мезбон мамлакат ташқи ишлар вазири Анита Ананд АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда Буюк Британия, Германия, Франция, Италия ва Япониядан келган ҳамкасбларини қарши олди. Анжуманга Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Кая Каллас, Украина, Бразилия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Мексика вакиллари ҳам таклиф қилинган.

Рубио ижтимоий тармоқда шундай деб ёзди: Бизнинг асосий мақсадимиз – америкаликлар хавфсизлиги ва манфаатини биринчи ўринга қўйиш!

Маълумки, сўнгги йилларда АҚШнинг, жумладан, Канада билан ҳам бож сиёсати ва мудофаа харажати юзасидан зиддияти кучайган. Америка ушбу қўшни давлатдан импортга қўшимча солиқ жорий этиши, қолаверса Онтарио Вашингтоннинг акслил тариф тарғиботига норозилиги музокараларга соя солган.

Бундан ташқари Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режаси ҳам G7 доирасида турлича муносабатга сабаб бўляпти. Канада ва Европа давлатлари Фаластинни тан олиш масаласида АҚШдан фарқли позицияда турибди.

Украина билан боғлиқ масалада ҳам мазкур тузилма аъзолари Путинга нисбатан кескинроқ сиёсат юритиш тарафдори. Британия ва Канада Россия ҳужуми яна кучайгани боис, Киевга энергия инфратузилмасини тиклаш учун янги ёрдам йиғими ажратилишини билдирди.

Трамп эса НАТО иттифоқчилари, хусусан Канада ва Италиядан мудофаа харажатини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5 фоизга кўтаришни талаб қилмоқда. Айни таклиф G7 миқёcидаги энг баҳсли масалалардан бири бўлиб турибди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
G7 Канадада: Кун тартиби – Ғазо, Украина ва савдо можароси