Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий жисмоний тарбия ва спорт ўйинлари билан кенг шуғулланишларини таъминлаш мақсадида ҳар йили мини футбол бўйича “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилиши анъанага айланган.

Шунга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида волейбол ва мини футбол бўйича мусобақаларнинг саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.

Мини футбол бўйича мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ФВВ Академияси терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳар ФВБ терма жамоаси иккинчи, Сирдарё вилояти ФВБ терма жамоаси учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Шунингдек, спортнинг волейбол тури бўйича мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ФВВ Академияси терма жамоаси ғолиб бўлди. Тошкент шаҳар ФВБ терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Сирдарё вилояти ФВБ терма жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

Мазкур мусобақада ФВВ Академияси терма жамоаси Навоий шаҳрида 11-12 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги”нинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ Академияси "Вазир кубоги" финал босқичига йўл олди